16:25 / 06.01.2022
1 287

Навоийда олтинни ноқонуний ковлаб олишга уринган 5 кишини тупроқ босиб қолди

Навоийда олтинни ноқонуний ковлаб олишга уринган 5 кишини тупроқ босиб қолди
Фото: Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати
Навоий вилоятида таркибида олтин зарралари бўлган қумни ноқонуний қазиб олмоқчи бўлган 5 киши тупроқ босиб қолишидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 23 декабрь куни соат 23:30 ларда Конимех тумани Караката ОФЙнинг чўл ҳудудидаги «Лолазор» номи билан аталувчи конда таркибида олтин зарралари бўлиши мумкин бўлган қумларни ноқонуний ковлаб олиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ фуқароларни тош-қум массаси босиб қолган.

Зудлик билан воқеа жойига вилоят ФВБнинг куч ва воситалари ҳамда ФВДТга кирувчи хизматлар етиб борган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида Бухоро вилоятидан бўлган 5 нафар фуқаронинг жасадлари топилган ва суд-тиббий экспертизасини ўтказиш мақсадида Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Фото: Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати
ФВВ матбуот хизматининг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, уларнинг жасадлари 4 январь куни 30 метр чуқурликдан олиб чиқилган. Бунинг учун 5 та техника ва 63 нафар ходим ҳамда ишчи-хизматчи жалб этилган.

Содир бўлган фавқулодда вазият бўйича суриштирув ишларини амалга ошириш учун Навоий вилояти ИИБ ва Конимех туман ИИБ ТТГ ходимлари ҳамда Конимех тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда олтинни ноқонуний ковлаб олишга уринган 5 кишини тупроқ босиб қолди