Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига фуқаро Бомурадов Бобир Ҳодиевич (Бобур Бобомурод) нинг шеърий асарларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда унга тегишли бўлган «Фарҳод ва Ширин» товар белгисидан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ҳеч қандай шартнома тузилмасдан фойдаланилаётганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.
Қайд этилишича, мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида фуқаролар С.Ф. ҳамда З.Ш. томонидан муаллиф Б.Бобомуродовга тегишли бўлган «Қалбим баҳори», «Ҳаёт» номли шеърий асарларни муаллиф билан ҳеч қандай шартнома тузилмасдан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилганлиги ва омма олдида ижро этилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Агентлик томонидан Б.Бобомуродов томонидан тақдим этиган ҳужжатларни ўрганиш натижасида юқорида келтирилган фуқаролар томонидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланилаётган «ФАРҲОД ва ШИРИН» ибораси Б.Бобомуродовга тегишли бўлган МГУ 43187-сон «ФАРҲОД ва ШИРИН» товар белгиси билан ўхшашлиги аниқланган.
Шунга асосан, фуқаро С.Ф. ҳамда З.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасининг биринчи қисмида ва 1771-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати ҳамда ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган товар белгисидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланаётганлиги сабабли Агентлик томонидан ҳолат бўйича маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади