Фото: ИИБ
2022 йил 4 январь куни кечки соат тахминан 20:00ларда Наманган-Тошкент йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи Насим Шоматов уч йигитни Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйиш учун 360 000 сўмга келишади.
Тошкент вилоят ИИБдаги манбанинг Kun.uz’га маълум қилишича, «Кобальт» русумли автомашина Тошкент вилояти Оҳангарон туманига етганида, йўловчилар ҳайдовчига жисмоний куч ишлатиб, бўйин соҳасидан бўғиб ҳушидан кетказган.
Аҳоли яшаш пунктидан узоқда бўлган кенг дала майдони атрофида жабрланувчининг қўл-оёқларини боғлаб, оғиз соҳасини скотч ёрдамида ёпиб, унга тегишли бўлган 500 доллар миқдоридаги пуллар, REDMI NOTE-9 маркали телефон, бош ва оёқ кийимларини олиб, боғланган ҳайдовчини автомашина юкхонасига жойлаштириб, Жиззах томон йўлда давом этишади.
Фото: ИИБ
Жиноятчилар Жиззах шаҳри ҳудудида автомашинани йўл четида қолдириб яширинишади. Жабрланувчи эса ўз саъй-ҳаракатлари билан қўл-оёқларини ечиб, юкхона ичидан чиқиб олади ва ҳолат юзасидан яқин атрофда жойлашган Жиззах шаҳар ИИБ 3-сонли ИИБга мурожаат қилади.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида бу жиноятни қотилликда гумонланаётган ва қидирувда бўлган шахслар содир этгани аён бўлади.
Фото: ИИБ
Улуғбек Адашев 1992 йилда туғилган, Наманган вилояти Наманган тумани «Тепақўрғон» МФЙда яшаб, бир неча бор судланган (сўнгги марта 2019 йил ёзида ЖИБ Наманган шаҳар суди томонидан ЖКнинг 169 м. 3 қ. «а» б., 168 м. 3 қ. «б» б., 227 м. 2 қ. билан айбдор деб топилиб, 5 йил-у 6 ой муддатга ОМҚ жазоси тайинланган, бугунги кунда судланганлик ҳолати тугалланмаган), 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 44-сонли Жазони ижро этиш манзил колониясидан қочган ва қидирувга берилган.
Фото: ИИБ
Азизбек Маҳкамов 1987 йилда туғилган, Фарғона вилояти Бешариқ тумани «Зарқайнар» МФЙда яшайди. Муқаддам бир неча марта судланган (сўнгги марта 2017 йил апрелида ЖИБ Бешариқ туман суди томонидан ЖКнинг 169 м. 3 қ. «а» б., 25-169 м. 3 қ. «а» б., 164 м. 3 қ. «в» б., 25-222 м. 2 қ. «в» б. билан айбдор деб топилиб, 8 йил-у 2 ой муддатга ОМҚ жазоси тайинланган, бугунги кунда судланганлик ҳолати тугалланмаган), 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 44-сонли Жазони ижро этиш манзил колониясидан қочган ва қидирувга берилган.
Фото: ИИБ
Умиджон Исоқжонов 1997 йилда туғилган, Наманган вилояти Чуст тумани Миришкор кўчасида яшайди. Муқаддам бир неча марта судланган (сўнгги марта 2016 йил апрелида ЖИБ Тўрақўрғон туман суди томонидан ЖКнинг 169 м. 3 қ. «а» б. билан айбдор деб топилиб, 6 йил-у 6 ой муддатга ОМҚ жазоси тайинланган, бугунги кунда судланганлик ҳолати тугалланмаган), 2021 йил 29 декабрь куни Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сонли Жазони ижро этиш манзил колониясидан қочган ва қидирувга берилган.
Ҳозирда жиноят юзасидан қидирув ишлари амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади