09:39 / 10.01.2022
1 276

Яна бир «Malibu» ҳайдовчиси инспектор талабига бўйсунмади ва кўприк устида тўхтатилди

Яна бир «Malibu» ҳайдовчиси инспектор талабига бўйсунмади ва кўприк устида тўхтатилди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда "Malibu" русумли автомашина ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмагани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 январь куни тахминан соат 21:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида хизмат олиб бораётган ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори катта сержант А.Исмоилов томонидан "Malibu" русумли автомашинага ҳужжатларини текшириш мақсадида ҳуштак ва жезл таёқчаси ёрдамида тўхташ ишораси берилган. Автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган.

ЙПХ инспекторларининг кўрган тезкор чора-тадбирлари натижасида автомашина Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасида жойлашган кўприк устида тўхтатилган ҳамда ҳайдовчи томонидан содир этилиши мумкин бўлган бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинган.

Аниқланишича, автомашинани бошқарган 1999 йилда туғилган фуқаро Р.А.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинани бошқариш учун ишончнома ва автомашина ойналарини қорайтириш учун тегишли рухсатномаси бўлмаган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126- (“Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш”), 135- (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”), 194-моддаларига (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир «Malibu» ҳайдовчиси инспектор талабига бўйсунмади ва кўприк устида тўхтатилди