
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги бозорда ўғрилик содир этган аёллар ушланди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 9 январь соат 12:30 ларда тўрт нафар номаълум аёл Чилонзор буюм савдо комплексидаги дўконларнинг бирига харидор сифатида келиб, сотувчи чалғиганидан фойдаланган ҳолда 280 минг сўмлик буюмларни яширин равишда олиб кетган.
Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида аёллар аниқланиб, улар томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланган.
Ҳозирда ушбу аёллар Ю.З., Х.Д., М.Х., А.С.га нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар