Фото: AP Photo
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган онлайн йиғилиши 10 январь куни бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиққан Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз нутқида Ўзбекистонни тилга олди.
«Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши керак. Акс ҳолда, биздаги маълумотларга кўра, тўполон ташкилотчиларининг нигоҳи, жумладан, Ўзбекистонга қаратилган», — деган эди Беларусь раҳбари ўзининг нутқида.
Лукашенконинг сўзларига хорижлик мутахассислар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Покистонлик мутахассис, Глобал ва стратегик тадқиқотлар марказининг ижрочи директори, Кҳалид Таимур Акрам воқеа юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Баъзи ОАВ Қозоғистондаги вазият Ўзбекистонда ҳам такрорланиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Бундай фикрлар умуман нотўғри, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кучли ва барқарор мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бир неча ўн йилликлар давомида Ўзбекистон ўзини мустаҳкам ва кучли ‘минтақавий ўйинчи’ сифатида намоён этди. Бу нарсага авваламбор президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати ёрдамида эришилди.
Мамлакатда бугунги кунда қатор иқтисодий ислоҳотлар кузатилмоқда, барча этник гуруҳлар ва миллатлар бирдамликда ҳаёт кечирмоқда. Президент Мирзиёев эса жаҳон миқёсида машҳур раҳбарга айланди. Ҳукуматнинг самарали стратегияси рақобатбардошликни, инклюзивликни ҳамда очиқ ташқи сиёсатни таъминлашга қаратилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда Қозоғистондек вазият кузатилмайди деб бемалол айта оламан», – деди покистонлик мутахассис.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти марказининг етакчи мутахассиси Станислав Приртчиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондагидан тубдан фарқ қилади.
«Масалага глобал ёндашадиган бўлсак, албатта, вазиятга таъсир кўрсатиш мумкин. Аммо Ўзбекистондаги амалдаги вазият Қозоғистондаги вазиятдан тубдан фарқ қилади: у ерда Қозоғистонда кузатилгани каби бирор сиёсий қарама-қаршиликлар кузатилмаяпти», – деди Притчин.
Мутахассиснинг фикрига кўра, Ўзбекистонда вазият стабилдир: барча қарорлар баъзида жамоатчилик фикрини инобатга олмаган ҳолда қабул қилинса-да, улар халқ ҳаётини инобатга олган ҳолда қабул қилинади ва адекватдир.
«Шу сабабли вазиятни ўзгартиришга қодир қандайдир сигналлар мавжуд эмас», – деди у.
Собиқ ҳиндистонлик дипломат Винод Кумарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Россия ёки Хитой билан чегарадош эмас, мамлакат ўзини ўзи таъминлай олади. Лукашенконинг сўзлари эса шунчаки Ўзбекистонни КХШТга аъзо қилишга қаратилган «таклиф»дир.
Скриншот: Twitter
Вазият бўйича бир қатор ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ўз фикрларини билдирди.
Маълумот учун, Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Чиқишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини айтган.
6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди. Қозоғистон ИИВ 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда