2 526
«Янги Ўзбекистон» боғидаги монумент бўёқлари кўчиб, йўлакларда ёриқлар пайдо бўла бошлади (фото)
Фото: Telegram / «Дела тонкие»
Ижтимоий тармоқларда «Янги Ўзбекистон» боғидан олинган суратлар тарқалди. Унда «Истиқлол» монументи барельефига зарар етгани, йўлакларда ёриқлар пайдо бўлгани ва бошқа камчиликлар акс этган.
«Янги Ўзбекистон» боғи объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш дирекциясининг «Gazeta.uz»га берган изоҳида айтилишича, монументнинг айрим безак қисмлари гипсдан тайёрланган ва улар вақтинчалик ҳисобланади.
«Бу вақтинчалик гипсдан қилинган. Яқин икки ой ичида бронзага алмаштирилади», — дея маълум қилди директор куратори Миржалил Мирқосимов.
Фото: Telegram / «Дела тонкие»
Фото: Telegram / «Дела тонкие»
Қайд этиш жоизки, Тошкентдаги аксарият ёдгорликлар ҳам очилиш вақтида гипсдан тайёрланган. Вақт ўтиши билан улар бронзага алмаштирилган.
Миржалил Мирқосимов тротуарларга зарар етганига ҳам изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, бу байрамлар вақтида йўловчилар оқими катта бўлгани билан боғлиқ. «Пиёдалар йўлаклари одамлар билан тўлди, айримлари ҳатто майсалар устидан ҳам юришди», — деган боғ маъмурияти вакили.
Фото: Telegram / «Дела тонкие»
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғи 2021 йил 31 август куни очилган. Президент Шавкат Мирзиёев боғ ва монументнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлаганди.
2021 йилнинг ноябрида ушбу боғдаги Мустақиллик монументи Туркиядан олиб келинган материаллардан қайта реконструкция қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ҳолатга реконструкция ишларини олиб бораётган Туркиянинг Outdoor Factory Acik Hava Fabrikas ширкати мутахассиси Синан Тураман изоҳ берган.
Унда ушбу монумент лойиҳасини қисқа муддатларда барпо қилиш вазифаси юклатилгани, аммо Туркияда коронавирус пандемияси сабабли белгиланган карантин чекловлари натижасида зарур мутахассис ва хом ашё маҳсулотларини ўз вақтида Ўзбекистонга олиб келиш имконияти бўлмагани, натижада монументнинг муҳим бўлган тарихий шахслар, давлат арбоблари ва ҳодисаларни акс этувчи деталлари тўлиқ ўрнатилмагани билдирилган. COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилгандан кейин бу ишларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлган.
Маълумот учун, «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади. Қурилиш-монтаж ишлари қиймати, давлат харидлари порталидаги иккита лотга мувофиқ, мос равишда 146,5 миллиард ва 47,8 миллиард сўмга баҳоланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда