date
views 1 432

Алимент учун дастлаб 4000 АҚШ доллари тўланди, кейин эса…

Алимент учун дастлаб 4000 АҚШ доллари тўланди, кейин эса…
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 22.02.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ҳ.Қувондиқов ундирувчи Д.Уралова фойдасига 1/2 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан бўлим давлат ижрочи Ж.Жўрақулов томонидан ундирувчи Д.Уралова фойдасига 4.000 АҚШ доллари миқдорида алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюросининг оилаларнинг муқаддаслиги ва жамиятдаги ўрни бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу ажримдаги оила тикланди.

Эндиликда икки нафар вояга етмаган фарзандлар ота-она бағрида улғайишмоқда. Мазкур ижро иши қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент учун дастлаб 4000 АҚШ доллари тўланди, кейин эса…