1 737
Блогер “Малибу” воқеасига муносабат билдирди: “Барча қотилларни қатъиян огоҳлантирамиз ва қўйиб юборамиз”
Фото: Никита Макаренко
Тошкентда ички ишлар ходимлари йўл қоидаларини қўпол бузган “Малибу”ни тўхтатиш учун қурол қўллагани хабар қилинган, автомобиль ҳайдовчиси UzReport TV'га берган интервьюсида воқеадан олдин Билдирсойда дам олиб, ароқ ва пиво ичиб, “ўчиб қолгани”ни айтганди. Журналист ва блогер Никита Макаренко мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
“Бизнинг давлатимиз – дунёдаги энг либерал давлат! Қаранг. Бизда қаҳрамон бор. 7 январ куни ўқ отиб тўхтатилган “Малибу”нинг маст ҳайдовчиси.
У 2006 йилда ЙТҲ содир этгани учун жиноят иши очилиб судланган. Иш ярашув билан тугаган. 2007 йилда яна ЙТҲ бўйича судланган. Иш амнистия доирасида тугатилган. 2021 йилда 7,9 миллион сўмлик жаримага тортилган ва ҳеч нарса бўлмади – пулини тўлаб, ялло қилмоқда.
Энди эса 219-модда – “бўйсунмаслик” бўйича судланади. Бунинг учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.
Ҳаттоки, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам олиб қўйилмайди! Амаки яна сайр қилишда давом этади”, дея эътироз билдирган блогер.
Макаренконинг фикрича, уни уч, беш йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак.
“Қоида бузишлар йиғилиб, узоқ муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинишга олиб келиши керак. Қайтадан ўқиб, имтиҳон топшириши лозим. Ҳозиргидек пулини тўлаб, йўлида давом этиш эмас.
Россияда 1 январдан жорий этилганидек, такроран тезликни қасддан оширгани ёки қарама-қарши йўлга чиққани учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш керак.
Биз жуда либерал давлатмиз. Барча қотилларни қатъиян огоҳлантирамиз ва қўйиб юборамиз”, дея хулоса қилади Макаренко.
Маълум қилинишича, мазкур ҳайдовчига нисбатан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) асосида очилган иш бўйича тергов кетмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас