Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинига олиб келинган ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ берди ва ёнғин сабабини маълум қилди.
Қайд этилишича, 13 январь куни соат 22:20 ларда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас