«Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–83-сон, 13.01.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Жиззах вилоятида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилади.
Бунда:
- балиқчилик хўжаликлари хонадон эгаларини балиқ етиштириш бўйича ўқитишни ташкил этади, уларга балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғитларни етказиб беради ҳамда улар томонидан етиштирилган балиқни келишилган нархларда сотиб олади;
- хонадон эгалари ўз хонадонларида интенсив усулда етиштирилган балиқларни келишилган нархларда уларга сотади.
2022 йил 1 февралдан фуқароларўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиши мумкин.
2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
Балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланади.
2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 700 минг тонна балиқ етиштирилади.
Қарорга кўра,2022 йил 15 январдан «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури доирасида хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача оширилади.
Шунингдек, интенсив усулда хонадонларда балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштиришга 200 миллиард сўм маблағ ажратилади.
2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 бараваригача бир марталик субсидия ажратилади.
Қарорга кўра, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига «балиқчилик» ихтисослиги киритилади.
2022 йилдан Тошкент давлат аграр университети ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институти докторантура босқичларига «Балиқчилик» ихтисослиги бўйича ҳар йили 2 тадан ўрин ажратилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас