11:51 / 15.01.2022
1 017

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ерларни кузатиб борувчи тизим ишга туширилади

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ерларни кузатиб борувчи тизим ишга туширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
  • 2022 йил 1 мартга қадар барча қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ҳамда фойдаланишдан чиққан ер участкалари тўғрисидаги миқдорий ва сифат кўрсаткичларини ўз ичига олган маълумотларни миллий географик ахборот тизимига киритиш ишларини якунлайди;
  • фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун электрон танловга қўйиладиган бўш турган ер участкаларининг контурлар кесимида рўйхатини шакллантиришни таъминлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
  • 2022 йил якунига қадар барча қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатини кузатиб бориш мақсадида онлайн-мониторинг тизимини ишга тушириш;
  • мазкур тизимда ҳар бир ҳудуд ва субъектлар кесимида ерларнинг норматив қийматини ҳисоблаш ва Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси билан интеграциялашувини таъминлаш чораларини кўради.


Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан биргаликда:
  • 2022 йил 1 мартдан бошлаб фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ажратиладиган ва сув тежовчи технологиялар жорий этиладиган ер участкалари рўйхатини шакллантиришда муҳандислик инфратузилмаси билан таъминланганига эътибор қаратади;
  • ҳар бир ер участкасини электрон танлов орқали ажратишдан олдин зарур инфратузилма объектлари ҳамда сув ва электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари ҳамда ташқи инфратузилмалар (жумладан, трансформатор, симёғочлар) ўрнатилишини таъминлайди;
  • 2022 йил 1 мартгача фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун экин туридан келиб чиққан ҳолда сув истеъмоли учун ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ерларни кузатиб борувчи тизим ишга туширилади