Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди.
Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат раҳбари йиғилишда ҳоким ёрдамчилари вазифаси ҳақида тўхталиб ўтди.
«Уларнинг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтириш.
Бунинг учун ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги» лозим.
Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак», — деди президент. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар