Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Суд экспертизаси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, суд экспертизаси, эксперт-криминалистика, суд-тиббий экспертизаси марказлари масъул ходимлари қатнашди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси, шу жумладан, комиссиявий ва комплекс суд экспертизалари нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу каби омиллар суд экспертизасини ўтказишда томонлар учун муқобил суд экспертиза ташкилотларига мурожаат қилиш имкониятини яратади, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ўртасидаги соғлом рақобатни шакллантиради.
Ишчи гуруҳ йиғилишида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўтарилган саволлар, берилган таклифлар асосида маромига етказилди.
Хусусан, қонун лойиҳасидаги нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тушунчаси, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда фаолиятига қўйиладиган мажбурий талаблар, нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг штат бирлиги ва раҳбарига доир шартлар, давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси каби бир қатор нормалар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда қонун лойиҳасидаги айрим камчиликлар ҳамда ўртага ташланган саволларга Адлия вазирлигининг масъул ходимлари, Республика суд экспертизаси маркази вакиллари томонидан етарлича жавоблар бўлмаганлиги туфайли қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уни маромига етказишга доир бир нечта таклиф ва тавсиялар берилди.
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар