Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги қарорига иловада белгиланган, фаолиятини давом эттирадиган йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постларида замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича “Яшил” ва “Қизил” йўлак тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
- йўлларда транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликлар олдини олиш ва қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш ҳамда ҳаракатланишини назорат қилиш имкониятини яратувчи “RFID” (Радио частотани идентификациялаш технологияси) тизимини (“RFID” тизими) жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Белгиланишича:
- 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган “Наманган” йўл-патруль хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган “Яшил” ва “Қизил” йўлак тизими жорий этилади ва босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида қўлланилади;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги йўл-патруль хизмати масканлари, блокпост ва тўсиқ постларида ўрнатиладиган транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликлар олдини олиш, қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олган “RFID” тизимини эксперимент тариқасида жорий этилади;
- Ички ишлар вазирлиги “RFID” тизимини эксперимент тариқасида жорий этиш ва юритишга масъул орган ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда