Шоир Йўлчи Рўзиев ва хонанда Юлдуз Усмонова ўртасида давом этаётган суд иши яна шоир фойдасига ҳал бўлди. Тошкент шаҳар судлари расмий телеграм-каналида хабар берилишича, бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади.
«Суднинг ажримига кўра, даъвогар Й.Рўзиевнинг жавобгар Ю.Усмановага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протест) берилиши мумкин», дейилади хабарда.
Шоир Йўлчи Рўзиев ва Юлдуз Усмонова ўртасидаги суд иши давом этаётгани ҳақида хабар бергандик.
Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик суди Юлдуз Усмоновадан шоир фойдасига «Хаста бўлма» номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди.
29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю.Усмоновадан даъвогар Й.Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробари миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган эди.
Шундан сўнг Юлдуз Усмонова Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда