10:53 / 19.01.2022
931

Тадбиркорлар фойдасига қарздорлик ундирилди

Тадбиркорлар фойдасига қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Боғот туман бўлими иш юритувида Боғот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “Bog’ot tuman yo'llardan foydalanisн” унитар корхонасидан тадбиркорлар фойдасига 1 млрд. 797 млн. 948 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд бўлган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар ҳатланди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган жами 1.797.948 минг сўм қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар фойдасига қарздорлик ундирилди