08:56 / 20.01.2022
1 611

Самарқанд тумани тугатилади

Самарқанд тумани тугатилади
Олий Мажлис Сенатининг “Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш, Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд туманларини ташкил қилиш ҳамда Самарқанд туманини тугатиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
  • Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Паст Дарғом, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгартирилади:
  • Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан 1 654 гектар, Самарқанд туманидан 12 975 гектар, Паст Дарғом туманидан 1 245 гектар, Тойлоқ туманидан 1 269 гектар ер майдонлари Самарқанд шаҳри таркибига;
  • Самарқанд шаҳридан 528 гектар, Самарқанд туманидан 1370 гектар ер майдонлари Паст Дарғом тумани таркибига;
  • Самарқанд туманидан 29 283 гектар ер майдони Тойлоқ тумани таркибига ўтказилади.

Самарқанд тумани алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатилади.

Умумий ер майдони 28 415 гектар бўлган Самарқанд шаҳри таркибида умумий ер майдони 8 250 гектар бўлган Қорасув тумани, умумий ер майдони 3 741 гектар бўлган Сўғдиёна тумани, умумий ер майдони 4 846 гектар бўлган Сиёб тумани, умумий ер майдони 3 246 гектар бўлган Боғишамол тумани, умумий ер майдони 8 333 гектар бўлган Мароқанд тумани ташкил этилади.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар чегарасининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд шаҳри таркибида ташкил этилган Қорасув, Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол ва Мароқанд туманлари чегарасининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Самарқанд, Паст Дарғом, Тойлоқ туманлари ҳудудидан Самарқанд шаҳар ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан Паст Дарғом тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи ва чизмаси, Самарқанд туманидан Тойлоқ тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи ва чизмаси тасдиқланади.

Янги ташкил этилган Мароқанд тумани таркибидаги Гулобод массиви Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланади.

Белгилаб қўйилишича, чегараси ўзгараётган Тойлоқ, Паст Дарғом, Оқдарё туманлари ва тугатилаётган Самарқанд тумани сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутатлари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд тумани тугатилади