18:02 / 20.01.2022
1 175

Марказий банк раиси: «Келгусида ҳар бир туманда банк филиаллари бўлиши тизимидан қочмоқчимиз»

Марказий банк раиси: «Келгусида ҳар бир туманда банк филиаллари бўлиши тизимидан қочмоқчимиз»
«Халқ банки» 2022 йилда 40 га яқин филиалларини ёпиб, уларнинг ўрнига замонавий банк хизматлари офисларини ташкил қилишни режалаштирган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Биз банклар харажатларини қисқартириш борасида ҳамма тижорат банкларимизга Марказий банк сифатида ўзимизнинг кўрсатма ва тавсияларимизни берганмиз. Келгусида ҳар бир туманда, йирик-йирик шаҳарларда банк филиаллари бўлиши тизимидан қочмоқчимиз. Бизда «Алоқа банк» тўлиқ ягона тизимга ўтди. Бу дегани «Алоқа банк»нинг жойдаги бўлинмалари банк хизматлари офиси марказлаш функциясини билдиради», — дейди у.

Марказий банк раисининг сўзларига кўра, бу орқали банкдан қўшимча харажатлар камайтирилади.

«Ушбу вазифа барча тижорат банклари олдига қўйилган ва бу жараён ҳозир кенг тус олиб амалга оширилмоқда. Яқинда «Халқ банки» раиси билан гаплашганимизда бу йилнинг ўзида 40 га яқин филиалларини ёпиб, уларнинг ўрнига замонавий банк хизматлари офисларини ташкил қилишни режалаштирган», — дея қўшимча қилади Мамаризо Нурмуротов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк раиси: «Келгусида ҳар бир туманда банк филиаллари бўлиши тизимидан қочмоқчимиз»