18:07 / 20.01.2022
918

Энди 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланиши маълум қилинди

Энди 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланиши маълум қилинди
Ўзбекистон шароитида 5 ва 11 ёшли аҳоли қатламини коронавирусга қарши эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар, эмлаш жараёнлари тўғрисида бўлиб ўтган брифингда Нурмат Отабеков маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон шароитида 12 ёшдан юқори бўлган салкам 800 минг аҳоли коронавирусга қарши эмланди. Эндиликда 5 ва 11 ёшгача бўлган аҳоли қатлами Pfizer вакцинасининг 0,1 миллилитр дозаси билан эмланади.

«Қачонки кўпчилик қисмимиз, яъни аҳолининг 70-80 фоизини тўлиқ эмлаш билан қамраб олар эканмиз, демак, биз вазиятга таъсир қила оламиз. Акс ҳолда, вазият бизни бошқариши мумкин», — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков

Қайд этилишича, 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун 1 вақтнинг ичида эмлаш пунктларига 18-20 нафар болаларни йиғиб олиб, ундан кейин вакциналарни ишлатиш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлаётган эди. 8 январь куни 369 кишида, 9 январда 389 кишида, 10 январда 425 кишида, 11 январда 604 кишида, 12 январда 714 кишида, 13 январь куни 824 кишида, 14 январда 876 кишида, 15 январда эса 912 кишида, 16 январда 1037 кишида, 17 январда 935 кишида, 18 январь куни 1214 кишида, 19 январь куни 1307 кишида касаллик тасдиқланди.

Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилди. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланиши маълум қилинди