20:57 / 20.01.2022
1 015

75 млн. сўм алимент олдиндан ундириб берилди

75 млн. сўм алимент олдиндан ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 06.01.2013 йилдаги СВ1179-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор С.А.дан ундирувчи Х.А. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорга унинг қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.

Қарздор С.А. ундирувчи Х.А. билан ўзаро келишган ҳолда 17.01.2022 йил куни фарзандининг 18 ёшгача тўлгунига қадар бўлган вақт учун ҳисобланган 75.000.000 сўм миқдорда алимент пулларини аввалдан тилхат асосида ундирувчи Х.А.га топширди ва мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 75 млн. сўм алимент олдиндан ундириб берилди