Фото: Instagram / Амира Рашидова
«Севимли» телеканали бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. Телеканал раҳбари Амира Рашидова ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлаётган «Сабрия» сериали бўйича ёзган пости нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ушбу сериалини танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди.
Амира Рашидова эса каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдириб, сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини бергани, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли эканини билдирганди.
- "Икки йил бўлдики, бирор бир жиддий мавзуларга қўл урмайман. Бунга сабаб, мен билан бир воқеа содир бўлган эди. Ўшанда бир вазият юзасидан Facebook тармоғида пост ёгандим. Эски «қадрдонлар» сўзларимни контекстдан юлиб, ғараз ният билан фикрларимни нотўғри талқин қилишганди…
Қарангки икки йил ўтиб «Севимли» атрофида бўлаётган гап сўзларга ўз фикримни билдириш учун кеча пост ёзсам, ҳаммаси қайта такрорланди. Яна ўша одамлар, яна ўша сценарий… Сўзлар контекстдан юлиниб, ўзига керак сарлавҳада тарқатилди. Гўёки мен Саида Мирзиёеванинг «Сабрия» сериали ҳақидаги фикрига қарши чиқиб кечаги постни ёзган, деб талқин қилишди! Лекин бу ундай эмас!
Инсоф ҳақида гапирмайман, чунки бундай одамларда у бўлмайди… Туҳмат қилишдан тўймайди, Худодан ҳам қўрқмайди бундайлар.
Ҳозир интернетга кириб қарасам, вазият жиддийлашган, ҳамма жойда мени Саида Мирзиёева билан бахслашган инсон сифатида талқин қилиб, йўқ жойдан атрофимда муаммо туғдиришяпти.
Кеча Саида Мирзиёеванинг фикрини ўқиганимда, мен постимни жойлаб бўлган эдим. Икки кун олдин кечаси АОКА расмий баёнот билан чиқди. Унга кўра «Севимли» телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида «ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди», деб экспертиза тайинлангани маълум бўлди. Эртаси куни «Севимли»га келиб, кун давомида баённома тузиш, юристлар билан гаплашиш, сериални бадиий кенгашда таҳлил қилиш билан вақт ўтказиб, умумий вазият юзасидан ўз фикримни билдиришим керак деб, пост ёздим.
Нима демоқчиман? Мен Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши эмасман! У киши айтиб ўтган камчиликлар бор, буни тан оламан. Саида опанинг аёллар манфаатларини ҳимоя қилиши, уларга бераётган ёрдамини кузатаман ва ҳурмат қиламан. Англашмовчилик учун хижолатдаман ва узр сўрайман. Шу сабабдан журналист ва блогерлардан илтимос қиламан: туҳмат, одамларни бир бирига асоссиз қарши қўйишни бас қилинг.
Бугун телеканалда ўзгаришлар бўлди. Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан узр сўралди. «Севимли»да янги ва сифатли контент яратиш йўлида, жамоа билан бирга катта лойиҳалар қилишни мақсад қилганмиз, Иншааллоҳ ҳаммаси секин амалга ошади. Сизларга яхшиликлар ичида яшашни тилайман", - дейди «Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидова.
Маълумот учун, «Севимли» телеканали 2017 йил 1 апрель куни «Караван» номи билан ўз фаолиятини бошлаган бутун оила учун мўлжалланган нодавлат мусиқий-кўнгилочар ва маърифий телевизион канал ҳисобланади. Wikipedia маълумотларига кўра, телеканал Фирдавс Абдухолиқовга тегишли, ҳозирда унга Амира Рашидова — Абдухолиқовнинг қизи раҳбарлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда