Тошкентда диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга кетмоқчи бўлган бир талаба ва икки нафар мактаб ўқувчиси ушланди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, йигитлардан бири Окфорд университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси (2001 йилда туғилган), қолган икки нафари Намангандаги мактаблардан бирининг ўқувчиси (2003 йилда туғилган) ҳисобланади.
Улар Telegram’да канал очиб, халқни жиҳод қилишга ва Сурияда қийналаётганларга ёрдам беришга ундаган. Уларнинг ҳар бири ўз каналларида 300 га яқин обуначи йиғган.
Айбланувчилар жиҳод амалларини бажараётган, интернетдан топган танишидан Сурияга бориш тартиби, йўл-йўриқларини ўрганган. Ўзбекистон орқали Туркияга, у ердан эса Сурияга бориш тартиби, чипта нархини сўраганлари ёзишмалари ўз тасдиғини топган.
Суд жиҳодчиликда гумонланган йигитларга нисбатан ҳукм чиқарди. Унга кўра, улардан бири 5 йил-у 6 ойга, қолган икки нафари 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда