20:33 / 21.01.2022
1 182

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув бошланди

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув бошланди
Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканали раҳбарияти, шунингдек, Кинематография агентлиги раҳбарияти ва бошқа ташкилотлар фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани, давлат харидлари, шунингдек, субсидиялар ажратишда эҳтимолий қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисида хабарлар тарқалди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда агентлик масъул ходимлари томонидан келтирилган барча ҳолатлар бўйича ўрганиш ва суриштирувлар олиб борилмоқда.

«Ўрганиш якунлари бўйича ОАВга қўшимча ахборот берилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ушбу сериалини танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди. Амира Рашидова эса каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдириб, сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини бергани, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли эканини билдирганди.

Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Абдухолиқовнинг изоҳига муносабат билдириб, бу каби масалаларни «уйда келишиб олиш» кераклигини киноя қилди.

«Фирдавс Абдухолиқов ‘Севимли’ каналида эфирга узатилган ‘Сабрия’ сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни, албатта, инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди.Шу масалани уйда келишиб олсангиз бўлмайдими? ‘Qalampir.uz’нинг ёзишича, ‘Севимли’ канали қизингиз ва ўғлингизга ҳам тегишли, сериалларнинг давлат маблағлари эвазига асосий буюртмачиси эса ўзингиз, кинолар сифатига ҳам асосий масъул ўзингиз бўлсангиз», – дейди Комил Алламжонов.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нозим Сафаровнинг «Дарё»га изоҳ беришича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган «Сабрия», «Дайди қизнинг дафтари» ва бошқа сериаллар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган. Ушбу сериаллар хусусий студиялар томонидан суратга олинган.

«Агентлик бадиий кенгаши давлат буюртмасига биноан суратга олинган фильмларни ҳамда кинотеатрларда намойиш учун рухсат сўраб мурожаат қилган маҳсулотларнигина кўриб чиқиш ваколатига эга. Юқоридаги айтилган сериалларни Кинематография агентлигига алоқаси йўқ», – дейди Сафаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув бошланди