21:48 / 21.01.2022
1 056

Тадбиркор фойдасига қарз ундирилиши таъминланди

Тадбиркор фойдасига қарз ундирилиши таъминланди
Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувига Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 18.10.2021 йилдаги қарздор “К” номли хусусий корхонасидан ундирувчи “NURIDDIN SAVDO” МЧЖ фойдасига жами 118 000 030 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 22.10.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қарздор корхонага ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни бартараф этиш учун 10 кунгача бўлган ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ихтиёрий муддат ичида қарз тўланмаганлиги сабабли, Қонуннинг 771-моддасига асосан ижро йиғим ундириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорнинг банк хисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилиб банд солинган.

Натижада, қарздор корхонанинг банк хисоб рақамига қўйилган инкасса топшириқномага асосан жами 118 млн. 000,0 минг сўм қарздорлик ва ижро йиғими тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “NURIDDIN SAVDO” МЧЖ хисоб рақамига 10.12.2021 йил куни ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда ижро иши юритуви Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ундирилганлиги сабабли тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига қарз ундирилиши таъминланди