
Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида президент Шавкат Мирзиёев раислигида пойтахтда маҳаллабай ишлашни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Мамлакатимизда барча соҳалардаги чора-тадбирлар ҳар бир маҳалланинг ўзида ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам Маҳаллабай ишлаш агентлиги бошқармаси, 579 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолият бошлади.
– Бу икки тизим вакиллари, яъни ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари маҳалладаги ислоҳотчи бўлади. Аҳоли ҳаётини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиб, ишга жойлаштириш масалаларида сизлардан умидимиз катта, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга қаерда қандай соҳани ривожлантириш, ишсиз аҳолини қайси касбларга ўқитиш бўйича ҳар бир маҳалланинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар