date

Чироқчида икки киши аҳоли томонидан калтакланди

Чироқчида икки киши аҳоли томонидан калтакланди
Иллюстратив фото
Чироқчида тунда аҳоли тинчлигини бузганлар калтакланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 2022 йил 21 январь куни Чироқчи тумани ИИБ 2-сонли ИИБ профилактика инспекторига Чироқчи тумани Аннарўз МФЙда яшовчи фуқаро Д.Х телефон орқали мурожаат қилиб, Аннарўз қишлоғида икки нотаниш шахс кечаси соат 01.00ларда юриб қишлоқ аҳолисини тинчлигини бузаётганлигини билдирган.

Ушбу мурожаат юзасидан профилактика инспектори жойига бориб ҳолатни ўрганганда фуқаролар Д.Х ва Д.Х.лар, фуқаролар П.Ғ ва Я.И.ларни уриб тан жароҳати етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ 2-сонли ИИБ профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида икки киши аҳоли томонидан калтакланди