14:13 / 22.01.2022
1 331

Самарқандда нуфузли адвокатлик бюроси адвокати ушланди

Самарқандда нуфузли адвокатлик бюроси адвокати ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари ҳамкорлигида 20 январь куни ноқонуний ер сотиш ҳолати фош этилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд туманида яшовчи, нуфузли адвокатлик бюроси адвокати «А.Т.» ўзига ижара ҳуқуқи асосида берилган Жомбой давлат Ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 4 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро «У.М.»га 30.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кўрсатилган маблағнинг 15.000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда адвокат «А.Т.»га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият