17:00 / 22.01.2022
1 147

Ангор туман суди раиси ишдан олинди

Ангор туман суди раиси ишдан олинди
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси Камолиддин Хидиров ишдан олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

К.Хидиров одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан четлатилгани таъкидланади хабарда.

Бундан ташқари, ўз хоҳишига кўра, Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Муаттар Аллаярованинг ҳам судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият