16:36 / 22.01.2022
1 267

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди
«Капиталбанк» АТБ аффилланган шахслари рўйхатида ўзгариш рўй берди. Тегишли маълумот банк томонидан Корпоратив ахборотлар ягона порталига жойлаштирилган.

2021 йил ноябрь ойи бошида «Капиталбанк» акцияларининг 50 фоизига эгалик қилишни бошлаган жисмоний шахс — Ойбек Турсунов банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан 20 январь куни чиқарилган. Меъёрий ҳужжатларга кўра хулоса қилиш мумкинки, О.Турсуновнинг бевосита ва билвосита «Капиталбанк» акцияларидаги улуши 20 фоиздан камроқни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга тегишли «Телекоминвест» компанияси томонидан банк акцияларининг бир қисми сотиб олингандан сўнг, 2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, О.Турсунов «Капиталбанк»нинг 41,6 фоиз акцияларига эгалик қилаётган эди.

Қайд этилишича, «Капиталбанк»нинг умумий равишда 2022 йил бошидан 975,4 млрд. сўмлик акциялари билан 9 та битим амалга оширилган. Битимлар кимлар ўртасида бўлгани ҳозирча ноъмалум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди