17:25 / 22.01.2022
1 246

ЛГБТ тарғиботчиси халқни ҳақорат қилгани учун жазоланди

ЛГБТ тарғиботчиси халқни ҳақорат қилгани учун жазоланди
2022 йил 21 январь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи М.Базаров (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси С.Содиқов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра М.Базаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланувчи ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЛГБТ тарғиботчиси халқни ҳақорат қилгани учун жазоланди