Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган “L.H.” МЧЖ раҳбари А.Т. фуқаро Р.дан уни Польша давлатига юк ташиш автомашина ҳайдовчилиги вазифасига ишлаш учун танишлари орқали ишга юборишни 3 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, МЧЖ раҳбари А.Т. муқаддам фуқаро М.Х. ва бошқаларни хорижий давлатларга ишга юборишга ишонтириб, уларнинг жами 4 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда