
Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппослангани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида юз берган. ЙПХ ходими Matiz ҳайдовчисини тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши ва унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда ҳайдовчи А.Т. (1993 йилда туғилган) ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.
Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар