«‘Ички ишлар органлари тўғрисида’ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, уларнинг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари жамоат хавфсизлиги тўғрисида ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Бундан ташқари, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Масканлар ўз фаолиятини:
- профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосида);
- ҳудудда хизмат қилиш учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
- ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари таркибида амалга оширади.
Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда