24 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг «Интеграл» университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирги кунда кўплаб хорижий олий таълим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, юртимизда ўз филиалларини очиш истагини билдирмоқда.
Улар қаторида Ҳиндистонда юқори нуфузга эга «Интеграл» университетини ҳам айтиш мумкин. Самарали ҳамкорликни ўрнатишга келган «Интеграл» университетининг вакиллари ҳам вилоят ҳудудларида ўз филиалларини очиш истагини билдириб, тақдимот ўтказди.
Бундан ташқари, учрашувда меҳмонлар IT-мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари билан ҳам таништирилди.
Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантиришга оид Ҳиндистон томонни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар ҳам берилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда