23:13 / 24.01.2022
4 989

“Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити” номли китобдан 15та тавсия

“Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити” номли китобдан 15та тавсия
Фото: Getty Images
“Ҳақиқий омад калити ёхуд савдогарлар устози” номли китоб Имоми Аъзамнинг шогирди, VIII асрда яшаб ўтган фақиҳ олим ва савдогар Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. “Tezelon” платформаси асосчиси Аббос Ризқиев шу китобни ўқишдан олган 15та хулосаси билан ўртоқлашди.

1. Одамнинг муҳтожлигидан фойдаланиб, сотаётган нарсасини паст баҳода сотиб олманг. Асл баҳосида сотиб олишда барака бор.

2. Сармоя чўнтакда бўлмайди, агар ақлингизни ишлатсангиз ва ҳаракатдан тўхтамасангиз, сармоя сизни узоқ куттирмайди.

3. Ҳақгўй шерик омаднинг ярми демакдир! Шерик танлашда адашманг, ҳалоллик устига қурилган шерикчиликда учинчи шеригингиз Аллоҳнинг ўзи бўлади!

4. Ишларни деб зикрни унутманг. Зикрлар эса ишларга халақит бермасин.

5. Яхшиликдан ҳаддан ортиқ суюниш, ёмонликдан ҳаддан ортиқ куюниш мўминнинг сифати эмас. Аллоҳга таваккал қилинг.

6. Дангасалик – иллат! Омад – омадсизлар қилишни хоҳламаган ишни қилишингизда. Шижоатли бўлинг!

7. Ходимларни ишга қабул қилишда секин, синаб-синаб қабул қилинг, ишдан бўшатишда тез ва узил-кесил бўшатинг!

8. Сахийлик – бойлик гарови. Берувчи қўл олувчи қўлдан баланддир! Бирни берганга Аллоҳ ўнни беради.

9. Мижознинг ҳурмати баланд. Унинг талаблари устун эканини унутманг.

10. Ҳалол савдо бу – илм! Уни яхшилаб ўрганиш ва ўзлаштириш керак.

11. Кучли мусулмон кучсиз мусулмондан яхшироқдир! Жисмонан бақувват, бой, ақли расо мусулмон тадбирсиз, кучсиз ва заиф мусулмондан афзалдир.

12. Режасиз ва мақсадсиз ишнинг натижаси ҳам фойдасиз бўлади. Мақсадсиз одам, қайси томга чиқишини ҳал қилмай туриб қўлига нарвон кўтариб олган одамга ўхшайди.

13. Солиҳ, ақлли ва муваффақиятли одамлар даврасида бўлиш – улардек бўлишнинг энг осон йўлидир. Сиз – атрофингиздаги одамларнинг ўртача қийматига эга одамсиз, кимлар билан яқин бўлсангиз, тез кунда ўшаларнинг бирига айланасиз.

14. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилманг. (Оят маъноси)

15. Ақлли инсонлар доим изланишда ва ўрганишда бўлишади. Нодонлар эса шундоқ ҳам ҳамма нарсани билишади! Толиби илмга ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Ўрганишдан ва ўзгаришдан асло тўхтаманг!

Аббос Ризқиев


Ушбу материал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диншунослик экспертизасидан ўтказилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити” номли китобдан 15та тавсия