20:37 / 26.01.2022
942

Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади

Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади
Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича, «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» белгилаб олинди. Бу ҳақда 26 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда таъкидланди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича, ‘Инсон қадри учун – 100 та мақсад' белгилаб олинди. Ушбу мақсадларга эришиш учун, 2022 йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилмоқда», – деди президент.

Давлат раҳбари барча саъй-ҳаракатлар, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шартлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади