Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилаётган видеоселектор давомида маъмурий судлар ваколатини кенгайтириш ҳақида гапириб ўтди.
«Бу ғоят муҳим, ҳал қилувчи масала бўйича илгари ҳам кўп гапирганмиз. Бу мавзу, бундан кейин ҳам фаолиятимизнинг асосий йўналиши бўлади.
Бизнинг позициямиз оддий, шу билан бирга, ўзгармас ва қатъийдир. Яъни, «Жамиятимизда қонун – устувор, жиноятга жазо – муқаррар» деган принципни оғишмай амалга оширишда давом этамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари энг асосий вазифа — дунёдаги «қонун устуворлиги индекси» юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олишга эришишдан иборатлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда