17:50 / 28.01.2022
898

Элликқалъа МИБ томонидан 1,5 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

Элликқалъа МИБ томонидан 1,5 млрд. сўм қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Элликкалъа туман булими ижро иш юритувида Элликкалъа туман ДСИнинг 15.03.2021 йилдаги қарздор "Еllikqal`a paxta tozalash aj"дан ундирувчи ҚР давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд. 534,6 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, бу бўйича тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига тегишли тартибда инкасса тўлов топшириқномалари юборилиб, балансидаги “Дамас-2” автотранспорт воситаси ҳамда пахта қабул қилиш маскани тегишли тартибда хатланган.

Мазкур мулклар тегишли тартибда бахолатилиб, электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш марказига ким ошди савдосини ташкил қилиш учун юборилган ва 06.12.2021 йилда 462,06 млн. сўмга сотилган.

Бундан ташқари, олиб борилган мажбурий ҳаракатлари натижасида, жорий йилнинг 5 январ куни 1 млрд 103,2 млн. сўм пул маблағи ундирилган.
Натижада, келиб тушган пул маблағлари ўрнатилган тартиб доирасида ундирувчи ҚР давлат солиқ инспекцияси фойдасига ўтказилиб берилди ва ижро хужжатининг ижроси тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Элликқалъа МИБ томонидан 1,5 млрд. сўм қарздорлик ундирилди