23:35 / 28.01.2022
1 418

Президент: «Мактаб таълимини ривожлантирмасак, ёшларимиз шароит бор жойларга кетади»

Президент: «Мактаб таълимини ривожлантирмасак, ёшларимиз шароит бор жойларга кетади»
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ экани таъкидланди.

«Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда. Мактаб таълимини ривожлантирсак, олий таълим ҳам, илм ҳам келажакда ривожланади.
Ҳозир шу масалани қилмасак, нафақат кечирмайди, ёшларимиз шароит бор жойга кетади.

Биз кўп вақт йўқотдик, десак тўғри бўлади. Эътибор бермадик. Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, бу жуда хато фикр ва хато ёндашув.

Бутун элимиз билан, бутун жамиятимиз билан Халқ таълими вазирлигига эътибор бермасак, қўйган натижаларимиз бўлмайди.
Бир кун эмас, бир соат ҳам кечиксак, иқтисодиётимизга, эртанги кунимизга, ёшларимизга катта зиён бўлади
», деган президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Мактаб таълимини ривожлантирмасак, ёшларимиз шароит бор жойларга кетади»