Тошкент вилоятида хонадонда сақланаётган 45 килограмм гиёҳвандлик воситаси фош этилди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси.
Қайд этилишича, вилоят ИИББ ва Янгийўл шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири ўтказилган. Унда Янгийўл шаҳар «Қовунчи тепа» маҳалласида яшовчи А.Қ.нинг (1977 йилда туғилган) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада фуқаро уйининг омборхонасида 8 қоп ва 2 картон қутига вазни, тахминан, 25 килограмм, хонадоннинг томига 20 килограмм марихуана яширилгани аниқланган. Мазкур модда холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи