Фото: Энергетика вазирлиги
Қозоғистонда электр тармоқларини бошқариш бўйича масъул оператор KEGOC Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари, Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятлари ва бутун Қирғизистонни қамраб олган Марказий Осиё ягона электр тизимидаги ўчиш сабаблари тўлиқ тафсилотларини эълон қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Оператор маълумотларига кўра, 25 январь куни Нур-Султон вақти билан 11:59 (Тошкент вақти билан 10:59)да «Ўзбекистонда юз берган қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСда 6 та энергоблокда ўчиш рўй берган ва бунинг оқибатида йўқотилган қувват жами 1500 мегаваттни ташкил қилган».
«Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган электр қуввати дефицити Ўзбекистон ва Қирғизистон энергия тизимлари билан параллел ишлашга уланган Қозоғистон энергетика тизимидан санкцияланмаган қувват олинишига олиб келган. Натижада 500 кВт кучланишли Шимол—Шарқ—Қозоғистон Жануби транзитида қувват кучланиши рўй берган ва ундан кейин ортиқча юкланиш содир бўлган», — дейилади хабарда.
Энергетика ускуналарига зарар етишига йўл қўймаслик ва мамлакатнинг жанубий вилоятларини электр қувватидан тўлиқ ўчиб қолишдан ҳимоялаш мақсадида автоматик тизим транзитни узади ва Олмаота, Жамбил, Туркистон ва Қизил ўрда вилоятларини алоҳида ишлашга ажратади. KEGOC’да таъкидлашларича, аварияга қарши автоматик тизим ишга тушиши туфайли Қозоғистоннинг барча жанубий вилоятларидаги электр станциялари ўз фаолиятини тўхтатмаган ва истеъмолчиларни умумий қуввати 1500 мегаваттга тенг электр ва иссиқлик таъминоти билан таъминлаш ишларини давом эттирган.
«Бу билан Қозоғистон жанубий ҳудудининг тўлиқ узилишининг олди олинди. 500 киловатт кучланишли Шимол—Шарқ—Қозоғистон Жануби транзити бўйича қувват узатиш йўқлиги туфайли мажбурий чекловлар, тахминан, 1800 мегаваттни ташкил этди», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, «Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари электр станциялари билан тўлиқ ўчди, истеъмолчилар электрдан узиб қўйилган». KEGOC маълумотларига кўра, Ўзбекистон энергетика тизимида ўчирилган қувват, тахминан, 9600 МВт (100 фоиз истеъмол)ни, Қирғизистонда — 2600 МВтга яқинни (100 фоиз истеъмолни) ташкил қилган.
Қайта тикланиш доирасида Қозоғистон энергетика тизими Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимларига ушбу мамлакатлар электр станцияларига қувватни узатиш орқали ёрдам кўрсатган. Бу уларга қайта тикланиш тадбирларини бошлашда ёрдам берган, дея таъкидлаган компания.
«Шуни таъкидлаш жоизки, юз берган авария рақамли майнинг билан шуғулланувчи истеъмолчилар фаолияти билан боғлиқ эмас», — дея қайд этмоқда KEGOC. Шу билан бирга, электр энергияси дефицити шароитида Қозоғистонда амалдаги қонунчиликка биноан майнинг дата-марказларига режали асосда электр энергиясини етказиб бериш ишлари қисқартирилган.
KEGOC маълумотнома ўрнида қуйидагиларни келтирган: «Қозоғистоннинг ягона энергетика тизими тизимлараро электр узатиш линиялари орқали уланган ва ягона технологик режим билан бирлаштирилган МДҲ мамлакатлари ва бошқа мамлакатларнинг энергия уюшмасида параллел равишда ишлайди. Ҳар бир давлат учун бу жуда катта иқтисодий фойда келтиради. Параллел фаолият қўшни давлатларда ортиқча электр энергиясини сотиш ёки сотиб олиш имконини беради ва бу барча тизимларга иқтисодий наф келтиради».
«Чегарадош энергия тизимларининг параллел ишлаши тармоқ инфратузилмасини, ишлаб чиқариш захираларини қуриш ва уларга техник хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириш имконини беради, чунки параллел ишлайдиган энергия тизимлари уларнинг электр энергиясини узатиш, захира ишлаб чиқариш қувватларини қўшнилар ҳисобидан қисман қоплайди», — дея таъкидлайди компания.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни KEGOC бошқаруви раиси ўринбосари Бакитхан Жазикбаев «Настояшее время»га берган интервьюсида Ўзбекистондаги Сирдарё ИЭСда авария юз бергани, буни оқибатида станциянинг 4 та энерогоблоки ишдан чиққанини айтган эди. Бу Қозоғистон энергетика тизимидаги кучланишнинг ошишига олиб келган.
26 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошқармаси бошлиғи Абдумалик Назиров Сирдарё ИЭСда носозлик юз берганини тасдиқлаганди: «1600 мегаваттлик катта қувват йўқотилди (ИЭСнинг умумий қуввати 3200 МВт — таҳр.). Аварияга қарши ҳимоянингҳақида гапирган эди. У, шунингдек, минтақа энергия ҳалқаси қандай таркиб топгани ва инқироз яна такрорланиши мумкин ёки йўқлиги борасида ўз фикрларини билдирган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 28 январь куни бош вазир раислигидаги ҳукумат комиссияси юз берган ҳодиса сабабларини ўрганишда давом этаётганини хабар қилди. «Комиссия иши натижаларига кўра, маълумотлар расман эълон қилинади», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи