
Шавкат Мирзиёев «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонни имзолагани тўғрисида хабар берилганди. Ҳужжатга кўра, кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади, деб ёзади Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Дастурга мувофиқ, 2022 йилда давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:
- ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
- «Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
- кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.
Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
- қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;
- ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади.
Бундан ташқари, жазони ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш жорий қилинади. Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.
Кекса ФуқароларНогиронларга ЁрдамДавлат ХизматлариЯнги ЎзбекистонИжтимоий ҲимояҚонун Устуворлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар