13:30 / 29.01.2022
1 302

Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар берилди

Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар берилди
Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тошкент ҳайвонот боғи Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромов боғда 28 январь куни содир бўлган воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этди.

Ходимнинг таъкидлашича, бу ҳолат боғ тарихидаги биринчиси. «Ҳайвонот боғи очилганига 24 йил бўлган бўлса, шу боғда 23 йилдан бери ишлайман. Бунақа ҳолат бўлмаган, биринчи марта кузатилди.

Ўзи эркак айиқ бу. Аслида эркак айиқ ҳатто ўзини болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлади. Лекин Аллоҳнинг марҳамати деймиз, ҳатто боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ қизчага тегмади ва бу ердаги ходимлар тезгина нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, узоқлаштирди.

Айиқ 2 дақиқа ичида ўзини ички хавфсиз қафасига кириб кетди. Лекин бу айиқлар ундай хавфсиз эмас. Қўлга ўргатилган дегани билан барибир бу йиртқич
», – дейди Нодир Баҳромов.

Маълум қилинишича, айиқ 2016 йил туғилган, 2017 йил чамаси 2 ёшлигида Бокудан олиб келинган.

«Қўлда боқилган айиқ экан, биз ҳам қўлдан чиқармаслик учун ҳаракат қилдик. Биз ҳамма йиртқич жониворларни қўл билан ушлаб бўлмагани учун уларни буйруқлар асосида вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз», – дейди Баҳромов.

Нодир Баҳромов қизнинг шифохона харажатлари ҳайвонот боғи ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизчанинг аҳволи яхши эканини маълум қилди.

«У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилади ССВ хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар берилди