Фото: Навоий ИИБ
Навоий шаҳрида иккита қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, Конимех тумани «Гулистон» МФЙда рўйхатда туриб, айни пайтда Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, алдаб, мамлакатдан фоҳишалик қилиш учун олиб кетишни мақсад қилган.
Хусусан, 20 ёшли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.нинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиачипта пуллари тўлаб берилиши ваъда қилинган.
Қизлар Ш.Н.нинг шериги Г.Ш. орқали Дубайга олиб чиқиб кетилаётган вақтда вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда