Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда нимадан кўп қўрққанини маълум қилди. Бу ҳақда «Менимча» кўрсатувида намойиш қилинди.
«Мен ўша куни биринчи бўлиб оммавий ахборот воситаларига чиқинглар, гапиринглар, айтинглар дедим. Бу вазиятда ҳеч нарсани яширмаслик керак. Ҳақиқий офат келди. Ким кутганди бундай бўлишини? Одамлар саросимага тушиб қоларди. Биз жуда катта информацион хуруж қилдик. Ҳар бир дақиқада метродан қанча инсонни олиб чиққанимизни, тоғдан қанча инсонни қутқарганимизни, нечта светофор ўчганини, ЙПХ ходими қаерда тургани ҳақида маълумот бердик. Бақирдик, мен бақиринглар, дедим», — дейди президент.
Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бош прокурор, ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондонига инсонлар орасида юриши ҳақида топшириқ берганини айтиб ўтди.
«Ҳеч ким кечаси билан ухлагани йўқ. Нимага ухламадик? Бирорта одамни йўқотмайлик, деб ҳаракат қилдик. Бундан ташқари агар салгина ножўя ҳаракат қилганимизда… Жуда катта хатар келди. Бир кунда ҳамма нарса ўчиб қолди. Агар газни секин бермаганимизда суви чиқиб кетарди, буғи йўқ эди у ерда. Буғни пайдо қилиш учун газни салгина кўпайтирганимизда ёниб кетарди. Менинг энг катта қўрққаним – станция ёниб кетмасин, дедим. 1982- ёки 1983 йилда Сирдарёда олтита станция ёниб кетган эди. Агар ҳозир ҳам шунақа бўлганда нима қилардик? Бир киши ҳам ўлмасин, дедим. Ҳар дақиқада бош вазирга «одамларга боринг, гаплашинг», дедим. Бир кунда сочимиз неча фоизга оқарди? Кечаси билан неча марта гаплашдик?», — деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари 26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатда содир бўлган электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирган эди.
Ўзбекистонда кузатилган электр энергиясининг йирик носозлиги хронологияси
25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ эса тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.
Кейинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «вазият шахсан президент назорати остида» эканини маълум қилиб, фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича комиссия тузилди. Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси тўлиқ тикланганини хабар қилди. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланди. Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланиб, 7 та энергоблокдан 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди.
Энергия танқислиги ортидан Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди.
ССВ Зангиота ковид-марказларидаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.
26 январь соат 02:30 га бориб Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тиклангани хабар қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда