Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштироки борасида U-Report билан ҳамкорликда ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, респондентларнинг:
- 51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади;
- 81 фоизи коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёр;
- 46 фоизи атрофдагиларнинг пора олиш/пора беришига салбий муносабатда.
Шунингдек, қатнашчиларнинг 81 фоизи Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ёшларни жалб этиш – коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Сўровнома қатнашчилари уларни пора беришдан тўхтатадиган энг катта сабаб диний эътиқодга зид келиши ва поранинг ноқонуний эканлиги, деб топишган.
- Эътиқодга зид келиши – 26 фоиз;
- Ноқонунийлик – 25 фоиз;
- Қадриятларга/тарбияга зид эканлиги – 16 фоиз;
- Жиноий жазодан қўрқиши - 9 фоиз.
Қатнашчиларнинг 9 фоизи эса агар бошқа иложи бўлмаса, пора беришдан ҳеч нарса тўхтатмаслигини билдирган.
Шунингдек, кўпчилик ёшлар коррупцияга қарши курашиш учун масъул деб Коррупцияга қарши курашиш агентлигини, ўзлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳисоблашларини билдирган.
Қизиқ маълумот: қатнашчиларнинг 39 фоизи эса пора беришни коррупция деб ҳисобламайди
Сўров натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг 56 фоизи коррупцияга қарши курашда иштирок этаётганини ҳис қилаётган бўлса, 36 фоизи салбий жавоб берган.
Сўров иштирокчиларининг 53 фоизи коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга тайёр, 29 фоизи эса агар анонимлик сақлансагина, коррупция ҳақида хабар бериши мумкинлигини билдирган. 6 фоиз қатнашчи коррупция жиноятлари ҳақида хабар беришдан қўрқишини айтган.
Респондентлар ёшларни коррупцияга қарши курашга самарали жалб этишнинг асосий усуллари дея ёшлар билан коррупция оқибатларини муҳокама қилиш (18 фоиз), коррупцияга қарши курашиш акцияларини ўтказиш (17 фоиз), коррупцияга қарши курашиш лойиҳалари учун грантлар эълон қилиш (15 фоиз) ва бу ишга кўнгиллиларни жалб қилиш (11 фоиз) дея ҳисоблашади.
Шунингдек, қатнашчилар коррупцияга қарши курашда болаликдан коррупциянинг оқибатларини тушунтириш, коррупционерларга нисбатан қонунларни кучайтириш, диний эътиқодлардан фойдаланиш ёки мактабларда исломий фанларни жорий этиш каби таклифларни ҳам берган.
Ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштироки борасидаги сўровномада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 7 ёшдан дан 35 ёшгача бўлган 16 минг 189 нафар ёшлар қатнашган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда