
Қамаши туманидаги мактаблардан бири, 2021 йил 20 декабрдаги сурат
Facebook | Жавлон Жовлиев
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантиришга оид видеоселекторда барча вилоят ҳокимларига республикадаги 179 та пахсали мактабларни шу йилнинг ўзида йўқ қилишга топшириқ берган.
«1 йилда 2 мингта мактабни аттестация қилиб бўладими? Қип-қизил қоғозбозлик бу! Қайси мактаб таъмирига қанча пул кераклигини энг кичкина мутахассис ҳал қилади. Таниш-билишчилик, коррупция бор. 179 та пахсадан қурилган мактабни тарихимиздан йўқ қилиш учун сизларга нима керак?», дея ҳокимларга юзланган давлат раҳбари.
Шунингдек, йиғилишда янги халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов халқ таълимини ривожлантириш бўйича стратегияни тузиш бўйича топшириқ олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар