Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда соғлиқни сақлаш тизими ҳақида гапирар экан, вазир Беҳзод Мусаевга энг аввало пастга тушиб ишлаш кераклигини таъкидлади.
«Мана (собиқ) вазир биронта шифохонани бош шифокорини танимасди. Тошкентникини танир эди, бошқа – Андижон, Қорақалпоғистонникини танимасди. Сен ҳамма жойникини танишинг керак. Қишлоқ шифокорлик пунктининг шифокорини ҳам танишинг керак.
Худди маҳаллага, пастга қандай тушган бўлсам — шундай. Ўша қишлоқ шифокорлик пункти сенинг маҳалланг. Бирламчи бўғимга тушиш керак. Мен сенга қанча ўргатяпман.
Энди сен ҳам буни эплолмасанг, Ўзбекистонда тиббиётни ҳеч ким эплолмайди, ёпиш керак вазирликни», — дейди давлат раҳбари Беҳзод Мусаевга қарата.
Маълумот учун, 11 ноябрь куни соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев лавозимидан озод этилгани ва у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда