
Фарғона шаҳрида интернет орқали бир аёлнинг ишончига кириб, унинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди, деб хабар беради вилояти ИИБ матбуот хизмати.
2021 йилнинг 30 декабрь куни А.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс билан ижтимоий тармоқлар орқали танишгани ва у ўзининг ишончини суиистеъмол қилиш орқали интернетда ўйналадиган таваккалчиликка асосланадиган ўйин учун 30 миллион сўм пулини тушириб олганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.И. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Қонунчиликка кўра, бу каби жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар